Трамп «Тинчлик кенгаши»даги ўринларни пулламоқчи — BILD
АҚШ президенти Дональд Трамп бир қатор мамлакатлар раҳбарларига янги «Тинчлик кенгаши»га қўшилиш бўйича таклиф билан чиқди. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.
Қўшма Штатлар раҳбарининг фикрича, ушбу тузилма Ғазо сектори тақдирига доир қарорларни қабул қилишда муҳим ўрин тутади. «Bloomberg» ва «The Atlantic» нашрларининг маълум қилишича, шахсан Трамп раислигидаги мазкур кенгашга аъзо бўлиш истагида бўлган давлатлар бир миллиард доллардан ортиқ нақд маблағ тўлаши лозим бўлади.
Маълум қилинишича, ушбу кенгашга аъзолик одатда уч йил муддатга берилади. Бироқ кенгашнинг илк йилида бир миллиард доллардан ортиқ бадал тўлаган мамлакатлар учун бу чеклов қўлланилмайди. Шу билан бирга, Трамп асосий ваколатларга эга бўлиб, кенгаш аъзолигига кимни таклиф қилишни шахсан ҳал қилади ва қабул қилинадиган барча қарорлар бўйича вето қўйиш ҳуқуқига эга бўлади.
Хабарларга кўра, бўлажак аъзолар орасида Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блер, АҚШ давлат котиби Марко Рубио, Трампнинг куёви Жаред Кушнер ҳамда АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ўрин олган. Кенгаш, хусусан, Трампнинг Ғазо сектори келажагига оид режасини амалга ошириш билан шуғулланиши кутилмоқда.
Оқ уй «Тинчлик кенгаши»га қўшилиш бўйича тўлов ундирилиши ҳақидаги хабарларни рад этиб, бу хабарлар «чалғитувчи» экани, гап фақат тинчлик ва хавфсизликка чин дилдан содиқ мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик ҳақида кетаётгани таъкидлаган. Шунингдек, айрим таҳлилчилар янги тузилма келгусида БМТ Хавфсизлик Кенгашига рақобатчи ёки ҳатто унинг муқобилига айланиши мумкинлигини истисно қилмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг