Трамп Исроилни Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилини аннексия қилишдан огоҳлантирди
АҚШ президенти Дональд Трамп «Time» журналига берган интервьюсида, агар Исроил Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилини аннексия қилишга уринса, Қўшма Штатлар бу ҳолатга йўл қўймаслигини ва бу мамлакатга кўрсатилаётган барча ёрдамни тўлиқ тўхтатишини маълум қилди.
— Биз араб мамлакатларидан катта қўллаб-қувватлаш олдик. Бундай нарса содир бўлмайди, чунки мен араб давлатларига сўз берганман. Бу содир бўлмайди. Агар шундай бўлса, Исроил АҚШнинг барча ёрдамисиз қолади, — деди Трамп, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилини аннексия қилиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавобан.
Бир кун аввал АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Исроилнинг Ғарбий соҳилни аннексия қилишга бўлган ҳаракатларини «аҳмоқона сиёсий ўйин» деб атаган эди.
Аввалроқ Исроил парламенти — Кнессет Ғарбий соҳил ҳудудидаги яҳудий аҳоли пунктларига Исроил суверенитетини татбиқ этишни кўзда тутувчи икки қонун лойиҳасини дастлабки ўқишда маъқуллаган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг