Трамп 69 давлатга тарифлар жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади
Фото: AP
АҚШ президенти Дональд Трамп 69 та ҳамкор-мамлакатга тарифлар жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Оқ уй томонидан тарқатилган ҳужжатга кўра, уларнинг ставкаси 10 фоиздан 41 фоизгача бўлади.
«Ушбу ҳал қилувчи ҳаракат президентнинг адолатли, мувозанатли ва ўзаро манфаатли савдо муносабатлари орқали АҚШни миллий хавфсизлик ва иқтисодига ёт таҳдидлардан ҳимоя қилиш бўйича олиб бораётган саъй-ҳаракатларини акс эттиради», — дейилади Оқ тарқатган баёнотда.
Янги божлар 7 августдан кучга киради, бу рўйхатдаги мамлакатларга савдо битимини тузиш ва импорт ставкаларини оширишдан қочиш учун вақт бериши мумкин.
Трамп имзолаган фармонга кўра, энг юқори бож — 41 фоиз Сурияга жорий этилган. Шунингдек, Швейцарияга 39, Мьянма ва Лаосга 40, Ироқ ҳамда Сербияга 35 фоиз бож қўлланилади.
Тайван каби баъзи мамлакатлар учун ставка, апрель ойида Трампнинг дастлаб эълон қилган ставкасига нисбатан пасайтирилди. Рўйхатда бўлмаган шериклар учун ставка ўн фоизлик базавий ставка бўлиб қолади.
Трампнинг савдо тарифлари
Оқ уйга қайтганидан сўнг Трамп савдо сиёсатини қатъийлаштира бошлади. У Мексика ва Канададан импорт қилинадиган товарларга тарифларни жорий қилди, Хитой учун уларни оширди. Пўлат, алюминий ва автомобилларга божларни эълон қилди. Бу борада кульминация 2 апрелда маълум бўлди. Вашингтон импортга ўзаро тарифларни ўрнатди. Асосий ставка ўн фоизни ташкил этди, аммо юқори тарифлар 57 мамлакатга нисбатан қўлланилди. Бир ҳафта ўтгач, бутун жараён тўхтатилди ва АҚШ кўплаб давлатлар билан музокараларни бошлади.
Америка таъминотни бошқариш институти маълумотларига кўра, бундай савдо сиёсати штатларда саноат фаоллигининг пасайтиради ва таъминот занжирларида жиддий узилишларга олиб келади. Корхоналар ўзларини омон қолиш режимида топдилар, чунки компаниялар ўсиб бораётган харажатларни ўз маблағлари ҳисобидан қоплашга мажбур бўлади.
NBC телеканали номи ошкор этилмаган юқори мартабали манбага таяниб хабар беришича, АҚШ молия ва савдо вазирлари облигациялар бозоридаги вазиятдан ваҳима тушиб, Трампни тарифларни тўхтатишга ундаган. Маҳаллий расмийлар президент қарори янги глобал инқирозни келтириб чиқаришидан хавотир билдиришда давом этмоқда. Айни пайтда Япония, Жанубий Корея, Филиппин, Вьетнам, Покистон, Индонезия, Буюк Британия, Европа Иттифоқи, Таиланд ва Камбоджа Вашингтон билан савдо муносабатларининг янги шартлари бўйича келишиб олган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг