Трамп: 12 кунлик уруш якунланди
АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил ва Эрон ўртасидаги 12 кунлик уруш якунланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, сулҳ сешанба куни кечқурун кучга кирган. Келишувга аввал Эрон, сўнг Исроил амал қилиши керак бўлган.
Трамп таъкидлашича, ҳар икки давлат деярли бир вақтда унга тинчлик ўрнатиш юзасидан мурожаат қилган. ОАВ маълумотларига кўра, музокараларда Қатар ҳам иштирок этган ва АҚШнинг ташаббусини Эронга етказган. Бу Эроннинг Қатарда жойлашган Америка ҳарбий базасига қилган зарбасидан кейин содир бўлган.
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ижтимоий тармоқда Эрон маҳаллий вақт билан соат 04:00 да ҳужумларни тўхтатганини ёзди. Унга қадар Эрон Исроилга ракетали ҳужум уюштирган эди.
Исроил шифокорларининг маълумотларига кўра, ушбу зарбалар оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг