“Трактор” Ўзбекистон чемпионига мос рақибми?
Бугун, 24 ноябрь куни “Насаф” клуби ОФК Элит Чемпионлар Лигаси мусобақасининг 5-тури доирасида Эроннинг “Трактор” жамоаси билан куч синашади.
Келинг, ушбу жамоа ҳақида бироз тўхталамиз:
“Трактор” жамоаси 55 йиллик тарихга эга бўлиб, клуб 1970 йилда ташкил этилган.
Жамоага мухлислар томонидан “Red Wolves” (қизил бўрилар) деган лақаб берилган.
“Трактор” ўз уй учрашувларини Табриз шаҳрида жойлашган “Ядегар-э Эмам” стадионида ўтказади. Ушбу майдон 80 мингдан зиёд мухлисни ўз бағрига сиғдира олади.
Жамоа 2 карра Ҳазфи кубоги мусобақаси ва 1 марта мамлакат Суперкубоги ғолиби ҳисобланади. 2024/2025 йилги мавсум якунида эса ўз тарихида илк бор Эроннинг “Галф-Про” лигасида чемпион бўлди.
“Трактор” ҳозиргача Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан ўтказилган расмий мусобақаларда 52 та ўйин ўтказган. Улардан 15 тасида ғалаба, 20 тасида мағлубият, 17 тасида эса дуранг қайд этган.
Жамоани айни пайтда 57 ёшли хорват мутахассиси Драган Скочич бошқармоқда. У ўз фаолияти давомида “Ал Наср”, “Ал Араби”, “Фулад” каби Осиёнинг номдор клубларида ишлаган. 2020–2022 йилларда Эрон миллий терма жамоасига устозлик қилган.
Мураббий “Трактор” жамоаси билан ўтган мавсум клуб тарихида биринчи бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Шунингдек, Эрон Суперкубогини ҳам ютиб олди.
Жамоа таркибида айни пайтда Даниал Исмаилфар, Шожаий Халилзода, Ализеза Байранванд, Амирҳусайн Ҳусайнзода каби Эрон миллий терма жамоаси футболчилари тўп суришмоқда.
Ушбу клуб Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари учун ҳам бегона эмас. Айни пайтда “Трактор” сафида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Одил Ҳамробеков фаолият олиб бормоқда.
Қизиғи шундаки, Одил Ҳамробеков Осиё Чемпионлар Лигаси доирасидаги илк ўйинини 2015 йилда “Насаф” таркибида “Трактор” клубига қарши ўтказган эди. Бугун эса у “Трактор” жамоаси либосида собиқ клуби — “Насаф”га қарши майдонга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, ОФК Элит Чемпионлар Лигаси 5-туридан ўрин олган “Насаф” – “Трактор” учрашуви 24 ноябрь куни соат 18:45 да старт олади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг