Tracker минган маст ҳайдовчи ЙПХ ходимига 1 902 000 сўм пора бераётганида ушланди
Фото: www.google.com
Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати катта инспектори У.Эралов 24 февраль, душанба куни, белгиланган тақсимот асосида Сирдарё туманида хизмат олиб бораётганида, ҳайдовчи У.А. бошқарувидаги Trackerʼни ўрнатилган тартибда тўхтатган.
Ўзбекистон ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборотига кўра, машинани бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни текшириш ва мулоқот жараёнида ҳайдовчининг оғзидан спиртли ичимлик ҳиди келаётганлиги маълум бўлган.
Инспектор ҳайдовчини мастлик ҳолатини аниқлаш мақсадида тиббий кўрикка таклиф этган. Тиббий кўрикдан ўтказилган вақтда ҳайдовчининг маст ҳолатда эканлиги ўз тасдиғини топган.
Инспектор маъмурий баённома расмийлаштириб, машинани вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирган. Шундан сўнг ҳайдовчи машинани жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига ЙПХ инспекторига 2 миллион сўм пора таклиф этган.
Ходимнинг билдиргисига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ҳайдовчи У.А. ЙПХ инспектори Эраловга 1 902 000 сўмни пора тариқасида бераётган вақтида қўлга олинган.
“Ҳолат юзасидан ИИВ Ўз хизмати бошқармаси Сирдарё вилояти бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, — дейилади ИИВ ЙҲХББ ахборотида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг