Тошкентдан Остонага учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди

23:50 19 Июнь 2024 Жамият
472 0

Ижтимоий тармоқларда «Uzbekistan airways« компаниясининг HY721 Тошкент – Остона йўналишида парвоз қилган А-320 самолёти ортга қайтгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан компания ахборот берди.

Қайд этилишича, бунга юк бўлими эшигининг нотўғри сигнализацияси ишга тушганлиги сабаб бўлган.

«Экипаж баландликка кўтарилишни тўхтатиб, процедураларга мувофиқ жўнаб кетиш аэропортига қайтишга қарор қилди», дейилади хабарда.

Авиакомпания мутахассислари ҳаво кемасини парвозга тайёргарлик кўриш бўйича барча зарур ишларни амалга оширган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер