Тошкентда уй эшикларини пойлаган йигит 5 суткага қамалди
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда бир йигит Тошкентдаги хонадонларнинг эшигини пойлаб юргани акс этган видео тарқалди. Ушбу уйда яшовчиларнинг аризасига кўра йигит шахси аниқланиб, унга нисбатан тегишли чора кўрилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи»га Тошкент шаҳар судидаги манбаси хабар берди.
Билдирилишича, 24 ёшли гумондор А.Б. ҳолат бўйича ИИБ биносига чақирилган, бироқ у идорага келишдан бош тортиб, ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармаган.
Гумонланувчининг сўзларига кўра, у жорий йилнинг 2 май куни тунги соат 02:30 атрофида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек кўчасидаги кўпқаватли 142-уйнинг олдидан ўтиб кетаётган вақтида, ёрдам сўраб чақирган овозни эшитган.
Шу сабабли айнан ким ёрдам сўраётганини билиш мақсадида ушбу уйнинг тўртинчи йўлагидаги хонадонларини кўз тирқишларига қараб, хонадонларни эшитган. Оқибатда хонадонда яшовчиларни қўрқитиб, уларнинг тинчлигини бузган.
Ушбу ҳолат юзасидан кеча, 23 май куни Мирзо Улуғбек туман судида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) ва 194-моддаси 1-қисми (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан айбланаётган А.Б.га нисбатан суд ҳукми ўқилган.
Унга кўра, судланувчи юқоридаги моддалар билан айбдор деб топиб, унга нисбатан 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ ҳамда БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима жазоси тайинлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг