Тошкентда наркотик савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинди
10 октябрь куни Тошкент шаҳри Чилонзор туманида гиёҳвандлик савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ўтказилган профилактик тадбирлар давомида гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний сотиш ниятида бўлган шахслар аниқланди. Қайд этилишича, 38 ёшли эркак 600 грамм гашиш учун 6000 доллар олган пайтда ушланган. Шунингдек, унинг машинасидан 596,16 грамм гашиш топилган. Суҳбат чоғида эркак 50 ёшли илгари судланган шериги ҳақида гапириб берди. Эркакнинг турар жойи текширилганда, хонадон ҳаммомидан ҳам 386,43 грамм гашиш топилган.
Қайд этилишича, ички ишлар органларининг хатти-ҳаракатлари натижасида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланадиган бошқа шахслар ҳам аниқланган. Маълум бўлишича, 34 ва 50 ёшли эркакларнинг уйи текширилганда 2,23 грамм гашиш, 9000 доллар ҳам топилган.
Юқоридаги ҳолатлар туфайли ҳужжатлар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят бошқармасига топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг