Тошкентда «Миллий қадриятлар ойлиги» доирасида байрам тадбири ўтказилди

Фото: Юнус Бўриев, Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»
Тошкент шаҳридаги «Наврўз» боғида 14 март куни миллий қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш ва ёш авлодга етказиш мақсадида «Миллий қадриятлар ойлиги» доирасида катта байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир давомида халқ сайллари, миллий либослар ва таомлар кўргазмалари, дорбозлар чиқишлари, театрлаштирилган томошалар ҳамда концерт дастурлари иштирокчиларга унутилмас таассурот қолдирди. Айниқса, маънавий-маърифий учрашувлар, халқ ўйинлари асосида ташкил этилган мусобақалар ва очиқ мулоқотлар ташриф буюрувчилар учун қизиқарли ва мазмунли кечди.
Тадбир миллий анъаналаримизни кенг оммага етказиш ва ёш авлод қалбида қадриятларимизга нисбатан ҳурмат ва эътибор уйғотишда муҳим аҳамият касб этди.
Фото: Юнус Бўриев, Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг