Тошкентда иситиш мавсуми қачон якунланади?

Тошкентда ўртача суткалик ҳарорат кетма-кет беш кун давомида 8 градусдан юқори бўлса, иситиш мавсуми расман тугатилади. Бу ҳақда «Veolia Energy Tashkent» компанияси хабар қилди.
Ўзбекистон гидрометеорология хизмати берган маълумотларига кўра, шу йил 8 мартдан 14 мартгача бўлган даврда Тошкентда ўртача суткалик ҳарорат 11,6 градус (минимал – 9 градус 8 мартда, максимал – 13,1 градус 14 мартда) даража кузатилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги «Кўп қаватли уйларда иссиқлик таъминоти хизмати кўрсатиш тартиблари тўғрисида»ги 194-сон қарорига кўра, ўртача суткалик ҳаво ҳарорати кетма-кет беш мобайнида 8 °С даражада сақланиб турса, иситиш мавсуми якунланади.
Юқоридагиларга асосланиб, Тошкент шаҳри ҳокимлиги яқин кунларда 2024–2025 йилги иситиш мавсумини якунлаш ҳақида қарор қабул қилиши кутилмоқда.
Иситиш мавсуми якунлангач, компания йилнинг совуқ фаслида иссиқлик таъминоти барқарор ва сифатли бўлиши учун иссиқлик тармоқлари, қозонхоналар ва насос станцияларида жорий ҳамда капитал таъмирлаш ишларини амалга оширади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг