Тошкентда ҳоким ёрдамчиси ўз онасини аёвсиз калтаклагани айтилмоқда
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги маҳаллардан бирида ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаган шахснинг ўз онасини аёвсиз калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди. «Халқ сўзи» ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов билан боғланди.
Билдирилишича, жорий йилнинг 16 июль куни Мирзо Улуғбек туманидаги хонадонларнинг бирида содир бўлган воқеа оқибатида 65 ёшли М.И. исмли аёл турли хил тан жароҳатлари олган. Ҳолат юзасидан туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Шунингдек, фуқаро М.И.да аниқланган тан жароҳатининг оғирлик даражасини ҳамда руҳий ҳолатини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий ва психиатрик экспертиза тайинланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, бошқа бир мустақил манба ҳозирда ҳоким ёрдамчиси ишдан бўшаш бўйича ариза ёзганини айтмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- «Реал Мадрид» мағлубиятга учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг