Тошкентда Георгий Агзамов хотирасига бағишланган халқаро шахмат турнири бўлиб ўтмоқда
Фото: Абдумуталиб ТОЙИРОВ - «Халқ сўзи»
Пойтахтимизда 15-23 август кунлари ўзбекистонлик биринчи халқаро гроссмейстер Георгий Агзамов хотирасига бағишланган анъанавий XIV халқаро шахмат турнири бўлиб ўтмоқда.
Бугун Тошкентдаги Халқаро шахмат академиясида турнирнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда юртимиз фахри, 17 жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов ҳам иштирок этди.

Георгий Агзамов хотирасига бағишланган анъанавий халқаро шахмат турнирида 12 та мамлакат, жумладан Арманистон, Озарбайжон, Грузия, Афғонистон, Эрон, Фаластин, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Украина, Беларус ҳамда юртимиздан 150 нафарга яқин шахматчи ва ҳакамлар қатнашишмоқда. Мусобақада 1800 ва ундан юқори рейтингга эга шахматчилар асосий “А” гуруҳида ҳамда 1800 рейтингдан паст бўлган иштирокчилар “Б” гуруҳида ғолиблик учун дона суришади. Турнирнинг умумий соврин жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Мусобақанинг бош ҳакамлик вазифаси халқаро тоифадаги ҳакам, ФИДEнинг Марказий Осиё минтақаси президенти Ҳусан Турдиалиев зиммасига юкланган.

Шунингдек, Халқаро турнирда иштирокчилар халқаро гроссмейстер, халқаро тоифадаги спорт ва ФИДE тоифасидаги спорт устаси унвонлари учун ҳам кураш олиб боришади.
“Халқ сўзи”
Абдумуталиб ТОЙИРОВ олган суратлар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг