Тошкентда электромобиль турган жойида ёниб кетди
Тошкентда электромобиль ёниб кетди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, 2 июль куни соат 04:07 да Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани Дўстлик 2 даҳаси 13 уй орқасида «Faw Bestune T55» электромобили ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари этилган манзилга соат 04:13 да етиб бориб, ёнғин соат 04:25 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида бир фуқаро куйиш тан жароҳати олиши натижасида шифохонага ётқизилган.
«Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ Андижон шаҳри Машраб кўчасида «Дамас» автомобили ёниб кетгани ҳақида хабар қилгандик. Билдирилишича, 1 июль куни соат 18:38 да шаҳарнинг Машраб кўчасида йўл четида тўхтаб турган «Дамас» русумли автомобилнинг салон қисмида ёнғин чиққан.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг