Тошкент вилоятида экскаватор газ қувурини шикастлади
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Бука туманида юқори босимли ер ости газ қувури шикастланиши оқибатида 10 мингдан зиёд истеъмолчи газ таъминотисиз қолди.
Маълумотга кўра, 18 август куни соат 21:40 да автотранспорт воситаси (экскаватор) газ қувурига шикаст етказган. Натижада табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилган.
Жами 12 512 та хонадон ва 267 та йирик истеъмолчи газсиз қолгани қайд этилмоқда.
Ҳозирда мутахассислар таъмирлаш ишларини олиб боряпти. Газ таъминоти ремонт тугагач тикланиши маълум қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг