Тошкент метросида поезд техник носозлик сабаб 7 дақиқа кечикди

21:50 16 Февраль 2026 Жамият
400 0

Ижтимоий тармоқларда Юнусобод йўналишида поездлар ҳаракат интервали ошгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан «Тошкент метрополитени» ДУК муносабат билдирди.

Унда айтилишича, бугун 16 февраль куни Юнусобод йўналишида ҳаракатланаётган 65-ҳаракат таркибида Туркистон бекатига йўловчиларни туширгандан сўнг техник носозлик аниқланган. Шу сабабли мазкур поезд 7 дақиқа кечиккан ва белгиланган тартибда техник кўрик йўлагига йўналтирилган.

Шундан сўнг, ҳаракат хавфсизлиги ҳамда йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида носоз таркиб ўрнига қисқа муддат ичида захира ҳаракат таркиби йўналишга чиқарилган ва поездлар ҳаракати белгиланган жадвал асосида қайта йўлга қўйилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер