Тошкент метроси ТТЗгача олиб борилади

Фото: Президент матбуот хизмати
Давлатимиз раҳбарига Тошкент метрополитенини ривожлантириш бўйича режадаги лойиҳалар юзасидан ахборот берилди.
Пойтахтимиз жамоат транспортида метрополитеннинг ўрни жуда катта. Йўловчиларга қулайликларни ошириш мақсадида янги йўналишлар қурилмоқда. Юнусобод йўли Туркистон бекатигача, Чилонзор йўли Сергели туманигача узайтирилди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Тошкентда ерусти метроси ҳам пайдо бўлди – Дўстлик бекатидан Сергелигача бўлган ерусти ҳалқаси барпо этилди. Бу янги йўналишлар пойтахтимизнинг Юнусобод, Яшнобод, Миробод, Сергели ва Янгиҳаёт туманларини боғлаб, аҳолининг кундалик қатновига катта қулайлик яратди.
Энди метрополитенни Тошкент трактор заводи даҳасигача олиб бориш режалаштирилган. Бу бўйича ўтган аввалги муҳокамаларда Президентимиз лойиҳани маблағ ва қулайлик жиҳатидан мақбуллаштириш вазифасини қўйган эди. Шу асосида тайёрланган янги таклифга кўра, лойиҳани 2 босқичда амалга ошириш назарда тутилмоқда. Биринчи босқичда Чилонзор йўлининг Пушкин бекатидан Мирзо Улуғбек туманининг Феруза даҳасигача мавжуд темир йўлга параллел равишда ер юзаси бўйлаб метро йўли қурилади. Иккинчи босқичда у ердан Тошкент трактор заводи даҳаси шоҳ бекатигача йўналиш барпо этилади.
Ҳозирги кунда шу томондан пойтахтимиз марказига бир кунда 47 мингта автотранспорт, жами 194 мингта йўловчи кириб келиши кузатилмоқда. Режалаштирилган янги йўналиш 85 минг йўловчини қамраб олиши кутилмоқда.
Тақдимотда лойиҳанинг техник ва амалий жиҳатлари батафсил кўриб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг