Тўкинлик бор жойда барака бор
Кейинги йилларда давлатимиз раҳбарининг қўллаб-қувватлаши ва аниқ топшириқлари асосида Қуйи Чирчиқ туманида қатор муҳим ўзгаришларга эришдик. Пахтачиликда ҳам, дончиликда ҳам, боғдорчиликда ҳам юксалишлар кузатилмоқда. 2024-2025 йилги ҳосил мавсумида туманимизда 36,2 минг гектар майдонда қишлоқ хўжалиги экинлари парваришланди. Фермер ва деҳқонларимиз меҳнати туфайли барча йўналишларда режалар тўлиқ бажарилди, айримларида эса режадан ҳам кўп ҳосил олинди.
Дончиликда 13 минг 700 гектар ғалла майдонидан ўртача ҳосилдорлик гектарига 70-80 центнерни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада – 102,3 фоизга ўсиш қайд этилди. Пахтачиликда эса “GTG agro” пахтачилик кластери томонидан 9 минг 40 гектардан жами 40 минг 440 тонна ҳосил етиштириб, ҳар гектаридан ўртача 44,7 центнердан пахта хом ашёси териб олинди, шу орқали режа 101,5 фоизга бажарилди. Бунда сув тежовчи технологиялар асосида томчилатиб суғориш ва замонавий агротехник тадбирлар амалга оширилгани ҳамда Хитой Халқ Республикасининг “Шинжон тажрибаси” жорий этилиб, 76х10 қўшқатор усулида чигит экилиши яхши самара берди.
Қуйи Чирчиқ туманининг унумдор ерларида сабзавотчилик ва полизчилик йўналишида етиштирилган маҳсулотлар нафақат ички бозорни таъминлаш, балки экспортга йўналтириш имконини ҳам яратмоқда. Айниқса, дуккакли экинлар, карам, помидор ва бодринг етиштириш ҳажми сезиларли даражада кўпайди.
Чорвачилик соҳасида наслчилик ишларини ривожлантириш, чорва моллари сонини ошириш ҳамда озуқа базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ошиб, аҳоли эҳтиёжлари барқарор таъминланмоқда.
Шунингдек, қишлоқ хўжалигида кўп тармоқли кластер ва фермер хўжаликлари фаолияти кенгайиб, юзлаб янги иш ўринлари яратилди. Бу эса аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Қуйи Чирчиқ туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида эришилаётган натижалар ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда.
Акмал ХОЛМУРОДОВ,
Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими,
“Дўстлик” ордени соҳиби.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг