Тоғлар орасидан водий сари йўл — «Қамчиқ» довонидан фоторепортаж
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари ижодий жамоаси бу сафар Андижон вилоятига хизмат сафари уюштирди. Йўлимиз, табиийки, Ўзбекистоннинг энг муҳим ва бетакрор масканларидан бири — «Қамчиқ» довонидан ўтди.
Довон ўзининг гўзаллиги, табиат билан уйғунлашган замонавий йўл инфратузилмаси ҳамда ҳар фаслда ҳар-хил тус олувчи манзаралари билан кишини ҳайратга солади. Баҳорнинг сўнгги кунлари бўлишига қармай довонидаги салқин ҳаво кишига ўзгача ҳузур бағишлайди.
Довон бўйлаб ҳаракатланар экансиз, бу ерда мамлакатимизнинг ўзига хос гастрономик манзилларига ҳам гувоҳ бўласиз.
Мазаси бошқа жойларда учрамайдиган турли нон ва патирлар, ширинликлар, қуртлар ва бошқа полиз маҳсулотлари бу ердан ўтувчи бирор кишини бефарқ қолдирмайди.
«Қамчиқ» довони — Ўзбекистон иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга. Чунки у Ўзбекистон пойтахтини Фарғона водийсининг аҳолиси зич жойлашган уч вилояти – Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари билан боғлайди. Довонда ҳар куни минглаб автомобиллар ҳаракатланади.
2000 йил сентябрь ойида «Қамчиқ» ва «Резак» довонларида умумий узунлиги 2486 метр бўлган иккита туннель фойдаланишга топширилди.
Кейинги йилларда «Қамчиқ» довонида бир нечта муҳандислик-ҳимоя иншоотлари мажмуаси — махсус галереялар, қорни ушлаб турувчи қалқонлар, кўчки тўғонлари ва тормоз ханжарлари барпо этилди. Довоннинг максимал баландлиги денгиз сатҳидан 2268 метрни ташкил этади.
Юнус БЎРИЕВ, Отабек САИДАҲМАДОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг