Тимур Ишметов Молия вазирига айланди

23:19 24 Февраль 2020 Сиёсат
6079 0

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов вазирликнинг янги раҳбари этиб тайинланди.

Манбаларнинг хабар беришича, бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида ўтказилаётган йиғилишда Молия вазири лавозимидан озод этилиб, Иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимига ўтказилган Жамшид Қўчқоров ўрнига Тимур Ишметов тайинланган.

Тимур Ишметов 2019 йилнинг майидан буён Молия вазирлигида ишлаб келаётганди. У муқаддам Марказий банк раиси ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер