Термизда замонавий дзюдо зали фойдаланишга топширилди
Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги
Сурхондарё вилояти маркази Термиз шаҳридаги 9-умумтаълим мактаби ҳудудида замонавий, барча талабларга жавоб берувчи дзюдо зали ёшлар ихтиёрига топширилди.
Ушбу дзюдо залининг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Илҳом Сафаров, Термиз шаҳар ҳокими ўринбосари Камол Ашуров, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Сулув Ҳамидова, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси ўринбосари Бекзод Тўрабоев ҳамда миллий терма жамоа дзюдочилари ҳозир бўлишди.
Сўзга чиққанлар қисқа фурсатда бунёд этилган ушбу дзюдо зали маҳаллий ёшлар ҳамда мактаб ўқувчилари учун чинакам совға бўлгани, келажакда ушбу спорт масканидан Олимпиада ва жаҳон чемпионлари етишиб чиқиши, энг муҳими, ушбу зал дзюдо билан шуғулланадиган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиши, саломатликларини янада мустаҳкамлаши учун хизмат қилишини алоҳида таъкидлашди.
Жажжи болажонларнинг қўшиқ куйлаб рақс тушишлари, ёш дзюдочиларнинг кўргазмали чиқишлари тантанали очилиш маросимида йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг