Темир йўлчилар касб байрами

20:40 04 Август 2023 Жамият
3022 0

Фото: Абдумуталиб Тойиров / “Халқ сўзи”

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 2 августдаги “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида”ги фармонига асосан ушбу тизим ишчи-ходимлари бу йилги касб байрамини 7 бор расман нишонлашмоқда.

Анъанага кўра бу йилги касб байрамида ҳам 76 минг темирйўлчилар орасида ўзининг соҳа ривожига ҳисса қўшган меҳнати туфайли бир гуруҳ ходимлар “Фахрий темирйўлчи” кўкрак нишони мукофотига сазовор бўлди.

Байрам тадбирида ушбу заҳматкаш ва меҳнаткаш, фидойи, ташаббускор касб эгаларининг бир қисми тақдирланди. Унга кўра ишдаги ютуқлари, фидойи меҳнати ва барчага ўрнак бўлаётган фаолияти билан узоқ йиллар давомида меҳнат қилган 29 нафар темирйўлчилар “Фахрий темирйўлчи” кўкрак нишонига сазовор бўлди. Бошқарув раиси соҳамизнинг энг асосий мукофоти – “Фахрий темирйўлчи” кўкрак нишони билан 29 нафар темирйўлчига тантанали тарзда топширди. Шунингдек, бир гуруҳ соҳа ходимларига  фахрий ёрлиқлар ҳам берилди.

Фото: Абдумуталиб Тойиров / “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер