Театр арбоби Ҳусан Мусабоев 71 ёшида вафот этди
Бугун, 8 февраль куни «Дўстлик» ордени соҳиби, эл суйган актёр Ҳусан Мусабоев 71 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси хабар берди.
Таниқли ўзбек актёри ва театр арбоби – Ҳусан Мусабоев 1954 йил 10 июнда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У 1976 йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тамомлаган.
Маълумот учун, Ҳусан Мусабоев «Ажойиб хаёлпараст», «Бозор кўрмаган йигит», «Анора», «Ҳаёт мамот», «Мен бу мен», «Ўғригина келин», «Эр бермоқ – жон бермоқ», «Жиблажибон», «Алдамадим, ҳазиллашдим», «Ана холос!», «Супер хизматкор», «Яша, хотин!» каби кўплаб фильмлардаги роллари билан томошабинлар меҳрини қозонган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- Бугун Эронга жуда қаттиқ зарба берилиши мумкин – Трамп
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг