Танзила Норбоева БМТда чиқиш қилади
Фото: Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ва Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т. Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида БМТнинг Хотин-қизлар ҳолати бўйича Комиссиянинг 63-сессиясида чиқиш қилади. Бу ҳақда “Халқ сўзи ONLINE”га Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Лайло Рустамова хабар берди.
Тадбирда БМТга аъзо давлатлар делегациялари, халқаро ташкилотларнинг экспертлари, Ташкилотнинг ҳудудий ва функционал филиаллари, хорижий мамлакатларнинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этмоқда.
Ўзбекистон делегациясининг ташрифи дастурида чет эллик ҳамкорлар, жумладан БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА), “БМТ-Хотин-қизлар”, халқаро хотин-қизлар ташкилотларининг раҳбарлари билан бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.
Шунингдек, сессия доирасида Марказий Осиё мамлакатлари номидан “Ҳеч ким унутилмаслиги керак”: Марказий Осиё давлатларида ижтимоий ҳимоя мавзуида махсус тадбир ўтказилади.
Комиссия БМТнинг Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгашининг функционал органи бўлиб, аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш бўйича халқаро стандартларнинг бажарилишини кўриб чиқади ҳамда уларни тўғри амалга ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади.
Ушбу сессиянинг асосий мавзуси “Ижтимоий ҳимоя тизимлари, давлат хизматларидан фойдаланиш ва гендер тенглиги учун барқарор инфратузилма ҳамда аёллар ва қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш” бўлиб, унда олий даражадаги умумий баҳслар, вазирликларнинг давра суҳбатлари ва бошқа учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Шу билан бирга, унинг доирасида аёллар ва жамиятнинг замонавий жамиятдаги ролини мустаҳкамлаш учун бир қатор масалалар кўриб чиқилади.
Сессия 22 март куни ўз якунига етади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Сенаторлар ва Сенат девони ходимлари умумхалқ ҳашари доирасида ҳудудларни ободонлаштириш ишларига муносиб ҳиссаларини қўшди
- Абдулазиз Комилов Боку форумида Евроосиёнинг янги транспорт-логистика харитаси ва минтақавий хавфсизлик масалаларини илгари сурди
- Қатардан ўзбекистонликларни эвакуация қилиш жараёни якунланди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг