Танлов ғолиблари рағбатлантирилди
Ижодий ҳамкорлик
Матбуот — ҳаёт кўзгуси. Яъни у воқеалар жараёнини авлодлардан авлодларга етказувчи манба. Матбуот нафақат бугунги кун панорамасини тўлиқ кўриш ва кузатиш, балки келгусидаги истиқболни ҳам яққол тасаввур қилишга ёрдам беради. Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб моҳиятини кенг жамоатчиликка очиқ-ошкора, тушунарли тарзда етказувчи ҳам — матбуотдир.
Шу маънода, 2021 йил бошида “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти томонидан “Энг яхши мақолалар” танлови эълон қилинган эди. Ўтган давр мобайнида мазкур танловга юздан ортиқ ижодий ишлар қабул қилинди.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида бугунги кунгача чоп этилган ижодий материаллар кўриб чиқилиб, улар орасидан мамлакатимизда олиб борилаётган шиддатли ислоҳотлар кўлами таҳлилий, қизиқарли, таъсирчан, самимий ҳамда содда тилда акс эттирилган энг яхши мақолалар саралаб олинди.
27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида, яъни бугун таҳририятда ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилди.
Унда “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари билан мунтазам равишда ҳамкорлик қилиб, долзарб мавзулардаги мақолалари билан фаол иштирок этган ҳамда ғолибликни қўлга киритганлар муносиб рағбатлантирилди.
Қуйида танлов ғолиблари билан танишасиз:
“Халқ сўзи» газетаси бўйича ғолиблар:
1. Шерзод Мустафоқулов, Қўқон университети ректори.
2. Абдували Сойибназаров, журналист.
3. Мансур Эшов, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўқув ишлари бўйича проректори.
“Народное слово» газетаси бўйича ғолиблар:
1. Наргиза Умарова, журналист.
2. Нодир Жумаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.
3. Гулнора Абдураҳмонова, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Эслатиб ўтамиз, танловнинг навбатдаги босқичи — Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами арафасида ўтказилади ва ғолиблар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади. Шундай экан, танловда фаол иштирок этиб, ғолиб бўлинг!
Таҳририят.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг