Таниқли шоир Баҳодир Исо 69 ёшида оламдан ўтди
Фото: Ёзувчилар уюшмаси
Бугун, 25 февраль куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Баҳодир Исо вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.
Маълумот учун, у 1956 йилда Фарғона вилояти Риштон туманидаги Дутир қишлоғида туғилган. 1977 йилда Фарғона педагогика институтини тугатган, бироқ фаолиятини асосан адабиётга, санъатга боғлаган.
Шоир 1988 йилда нашр этилган «Хайрли тун» шеърий тўплами билан мухлислар қалбидан жой олган.
Уюшма матбуот хизматига кўра, жаноза намози бугун соат 11:00 да Риштон туманидаги Дутир қишлоғида ўқилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг