Таиланддаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Ўзбекистоннинг Бангкокдаги Бош консулхонаси фуқароларни Таиландда юз берган зилзила муносабати билан эҳтиёткор бўлишга чақирди. Хабар консулликнинг «Instagram» саҳифасида эълон қилинди.
Унга кўра, Маҳаллий вақт билан соат 16:00 га қадар 28 март куни Таиландда рўй берган кучли зилзиладан сўнг жароҳат олган Ўзбекистон фуқаролари аниқланмаган.
«Биз Таиланднинг тегишли идоралари билан алоқадамиз ва вазиятни диққат билан кузатиб борамиз», — дейилади хабарда.
Ёрдамга муҳтож Ўзбекистон фуқаролари +66 2 675 3995 рақамига қўнғироқ қилишлари ёки дипломатик миссиянинг «Instagram» саҳифасига мурожаат йўллашлари мумкин. Таиланддаги ер силкинишларининг магнитудаси 7,4 ни ташкил қилган.
Аввалроқ Мянма марказида 7,7 магнитудали кучли зилзила содир бўлгани ва у қўшни давлатлар, жумладан, Таиланд пойтахти Бангкокда ҳам сезилгани ҳақида маълум қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг