Табиат бефарқликни кечирмайди
Маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаб кетиш нафақат атроф-муҳит, балки инсон соғлиғи учун ҳам жиддий хавф туғдиради. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, бир челак чиқинди очиқ ҳавода чириши ёки ёқилиши натижасида ўртача 3–5 килограмм углерод диоксиди, 100–300 грамм метан ва турли зарарли моддалар ҳавога ажралиб чиқади. Пластик ёки синтетик чиқиндилар таъсирида нафас йўллари ҳамда юрак-қон томир тизими билан боғлиқ касалликлар келиб чиқиши мумкин.
Шуни инобатга олган ҳолда, Андижон вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси инспекцияси томонидан чиқиндиларни бошқариш тартибига риоя этилишини таъминлаш мақсадида шаҳар ва туманларда экологик рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

— Жорий йилнинг тўққиз ойи мобайнида ўтказилган текширувлар давомида 1074 нафар фуқаро белгиланмаган жойга чиқинди ташлагани аниқланди, — дейди бошқарма масъул ходими Лочинбек Исомиддинов. — Ушбу ҳолатлар бўйича тегишли ҳуқуқий ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жавобгарлик чоралари кўрилди.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-моддасига асосан мазкур фуқароларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жами 538 миллион 160 минг 500 сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилди. Бу каби чоралар келгусида аҳолини экологик маданиятга риоя қилишга ундайди.
Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг