Сурхондарёда Termiz City комплекси барпо этилади (фото)
Сурхондарё вилояти ҳокимлигида Термиз шаҳрини ободонлаштириш, унинг архитектуравий қиёфасини янада яхшилаш, аҳоли ва меҳмонлар учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида Termiz City мажмуасини бунёд этиш лойиҳа таклифи муҳокама этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Германиянинг “Кема” компанияси вакиллари билан ўтказилган учрашувда Термиз шаҳридаги Arch Design Service МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа таклифига кўра, Termiz City замонавий комплексини шаҳарнинг 3 — Ислом Каримов ҳамда янги қурилаётган Лойиҳавий 7-7 кўчалари кесишувидаги 11 гектар, Алишер Навоий номли кўча ёқасида барпо этилаётган “Яшил дунё” савдо комплекси ёнидаги 25 гектар, Беруний ва Истиқлол кўчалари туташган бўш ер майдонидаги 4,2 гектар ҳудудида қуриш режалаштирилгани айтилди.
Мажмуада бизнес марказлар, савдо мажмуалари, меҳмонхона ва офислар, кўп қаватли замонавий уйлар, ресторанлар, сунъий кўл-у фавворалар, ер ости автотураргоҳлари, ижтимоий ва бошқа объектларни бунёд этиш кўзда тутилгани, бу ишлар учун бош пудратчи — Германиянинг “Кема” компанияси 2 миллиард АҚШ доллари миқдорида сармоя киритиши, шунингдек, Ўзбекистон ҳамда хорижий давлатларнинг етакчи лойиҳа институтлари, чет эллик инвесторлар жалб этилиши таъкидланди.
Икки йилга мўлжалланган ушбу лойиҳа таклифини ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзолангандан сўнг амалга оширишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг