Сон Хин Мин «Тоттенхэм»дан кетади
Фото: Архив сурат
9 карра Осиёнинг энг яхши футболчиси дея тан олинган Жанубий Корея терма жамоаси сардори Сон Хин Мин «Тоттенхэм»дан кетади. Бу ҳақида футболчининг ўзи Осиёда ўтган турнир якунларида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилди.
«Бу футболчилик фаолиятимда қабул қилган энг қийин қарорлардан бири бўлди, деб ўйлайман. 10 йил давомида бир жамоада футбол ўйнаш ва шу ерда бўлиш мен учун катта фахр. Мен ҳар куни жамоага бор кучимни бердим. Майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам. Ўтган мавсум жамоа билан Европа Лигасини ютиб, барча мухлислар орзусини амалга оширдик, деб ўйлайман.
Бу жой мен футболчи ва инсон сифатида катта ўсишга эришган маскан бўлди. Шунинг учун доимо қалбимда қолади. Ҳаммангизга раҳмат», — деб айтган кореялик футболчи.
Маълумот учун, Сон Хин Мин Лондонда ўтган 11 йиллик фаолияти давомида 454 та ўйинда майдонга тушиб, 173 та гол урди ва 101 та голли узатма амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи 2015 йилнинг ёзида «Тоттенхэм» клубига «Баер» жамоасидан келиб қўшилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг