Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели жорий этилади
Шавкат Мирзиёев «Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойилларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» хабар берди.
Фармонга кўра, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг замонавий, самарали ва халқчил тизимини жорий этиш мақсадида соғлиқни сақлаш соҳасини тубдан такомиллаштириш кўзда тутилган. Фармонда белгиланган асосий мақсадлардан бири — халқаро тажрибаларга асосланган ҳолда бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг янги моделини жорий этишдир.
Янги тизимни жорий этишда оилавий шифокорлар фаолиятини кенгайтириш муҳим ўрин тутади. Жумладан, тиббий ёрдам кўрсатишда оилавий шифокорлар улушини 70 фоизга етказиш мақсад қилинган.
Шу билан бирга, тиббиёт ходимлари юкламасини камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар ҳам белгиланган. Хусусан, тиббиёт соҳасини рақамлаштириш, қоғозбозликни қисқартириш орқали шифокорларнинг ортиқча бюрократик ишлардан холи бўлиши таъминланади. Бунда иш юкламасини тахминан 30 фоизгача камайтириш назарда тутилмоқда.
Фармонга асосан, 2025 йил 1 июлдан бошлаб белгиланган туман ва шаҳарларда янги модель тажриба-синов тариқасида жорий этилади. 2026 йил 1 январдан эса ушбу тажриба Самарқанд вилоятининг барча туман ва шаҳарларида кенгайтирилади. Бу орқали янги моделнинг самарадорлиги амалда синовдан ўтказилади ва келгусида бутун мамлакат бўйлаб жорий этилишига замин яратилади.
Тажриба-синов лойиҳаси доирасида туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари негизида янги туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ташкил этилади. Бу тузилмалар маҳаллий даражада тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, тизимли бошқарувни йўлга қўйиш ва аҳоли эҳтиёжларига мос равишда хизмат кўрсатиш имконини яратади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг