Сирдарёда “Қовун сайли” бошланди
Гулистон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллик шодиёналари доирасида анъанавий “Қовун сайли” ва “Этно-фольклор” фестивали бошланди.
— Ушбу тадбирлар Сирдарёнинг агротуризм салоҳиятини ва полизчилик тажрибасини кенг тарғиб этиш мақсадида ўтказиб келинмоқда, — дейди Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Шоҳруҳ Исақулов. — Сайлда етакчи фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги кластерлари, бошқарма ва ташкилотлар иштирок этаётир. Ўтган йили мазкур фестивалда 200 мингдан ортиқ киши, хусусан, кўплаб хорижий меҳмон қайд этилган бўлса, бу йил ушбу кўрсаткич 300 мингдан ошиши ҳамда Хитой, Венгрия, Тожикистон, Қозоғистон, Россия каби давлатлардан 2 мингга яқин сайёҳлар келиши кутилмоқда.


Албатта, “Қовун сайли” ва “Этно-фольклор” фестивалига доир бундай сезиларли ўсиш ушбу тадбирларнинг агротуризмни ривожлантириш ва Сирдарё вилоятининг сайёҳлик салоҳиятини мустаҳкамлаш платформаси сифатидаги аҳамияти юқори эканлигини кўрсатади.
“Қовун сайли”да Мирза воҳасида етиштирилаётган 20 дан ортиқ навдаги хуштаъм қовунларнинг кўргазма-савдоси ташкил этилди.
Фестиваль давомида концерт дастурлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари ва миллий либослар кўргазмалари, театрлаштирилган саҳна кўринишлари, бадиий жамоалар ва фольклор гуруҳларининг жонли ижродаги чиқишлари намойиш қилинаётир.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг