Сирдарёда ижтимоий кўмак кўлами кенгаймоқда
Фото: Халқ сўзи
Аномал совуқ бошланган дастлабки кунларданоқ Гулистон шаҳрида «Исиниш хонаси» ташкил этилди. Қизил ярим ой жамияти томонидан ўрнатилган мазкур чодир меҳмонларига бир финжон чой, қаҳва ҳам таклиф этилмоқда.
Янгиерлик тадбиркорлар эса ўнлаб эҳтиёжманд оилаларга электр иситгичлар етказди. Сирдарё вилоятининг барча шаҳар ва туманларида эҳсон ошлари тайёрланиб, аҳолига тарқатилмоқда. Шунингдек, ижтимоий ёрдам сифатида кўмир ва кўрпалар ҳам берилаётир.
— Тез орада жами 236 маҳалладаги «Ёшлар дафтари»га киритилган минг нафар йигит-қиз бош-оёқ иссиқ кийим билан таъминланади, — дейди Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Зафар Мирраҳимов. — Зотан, меҳр-мурувватга йўғрилган бундай тадбирларнинг кўлами кенг. Ушбу хайрли ишларда фақат ташкилот ва идоралар эмас, саховатли юртдошларимиз ҳам фаол иштирок этаётгани қувонарли. Таъбир жоиз бўлса, аномал совуқда қийналган оилаларга кўрсатилаётган ёрдам орқали меҳр тафти улашилмоқда.
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг