Сирдарёда «Isuzu» ва «Камаз» иштирокида ЙТҲ содир бўлди (+видео)
Ижтимоий тармоқларда «Isuzu» ҳамда «Камаз» иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлгани тўғрисида видеотасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси муносабат билдирди.
Унда айтилишича, шу йилнинг 5 ноябрь куни соат 05:30 лар атрофида Сирдарё вилояти Сирдарё тумани ҳудудидан ўтувчи Халқаро аҳамиятдаги М-34 автомобиль йўлининг «Термиз-Тошкент» йўналиши 84-км/да «Камаз 54112» русумли транспорт воситаси носозлиги сабабли йўлнинг четки ўнг бўлагида тўхтаб турган.
Шундан сўнг, шу йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келаётган «Isuzu» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ҳушёрликни йўқотиб, тўхтаб турган «Камаз» русумли транспорт воситасининг орқа қисмига келиб урилиши натижасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Бошқарма маълумотларига кўра, мазкур йўл транспорт ҳодисаси натижасида жабрланганлар ҳамда жароҳатланганлар аниқланмаган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг