ШҲТ бош котиби Шавкат Мирзиёевни табриклади

Фото: Президент матбуот хизмати
Жаноби Олийлари!
Туғилган кунингиз билан чин дилдан табриклайман!
Бугун Сизнинг оқилона ва узоқни кўра биладиган раҳбарлигингизда Ўзбекистон Республикаси барқарор модернизация йўлидан дадил ва жадал илгари бормоқда. Сизнинг юксак сиёсий обрўйингиз, стратегик прагматизмингиз ва халқингизнинг эртанги кунга бўлган қатъий ишончи қардош ўзбек халқининг фаровонлигини юксалтириш йўлида кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш учун ишончли асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон томони ШҲТ фаолиятида энг фаол иштирок этиб, умумий қўллаб-қувватланаётган ва Ташкилотимизнинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилаётган ўта муҳим бунёдкорлик ташаббусларини илгари сурмоқда.
Хусусан, яқинда бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар маданият вазирларининг йиғилишида Сизнинг шахсий ташаббусингиз билан ишлаб чиқилган ва қабул қилинган ҳужжат — «ШҲТ доирасида 2025 йилга мўлжалланган маданий алмашинув тадбирлари рўйхати» бир овоздан маъқулланганини маълум қилмоқчиман.
Ушбу қарорнинг қабул қилиниши аъзо давлатларнинг «ШҲТ ҳамжамияти» мамлакатларининг бой маданий-гуманитар салоҳиятини ҳар томонлама рўёбга чиқаришга бўлган умумий интилишини тасдиқловчи муҳим қадам бўлди.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, ШҲТ Котибияти фаолиятига доимий эътибор қаратаётганингиз ва қўллаб-қувватлаётганингиз учун самимий миннатдорлик билдираман.
Жаноби Олийлари, Сизга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва масъулиятли давлатчилик фаолиятингизда янги муваффақиятлар тилаб, энг самимий истакларимни қабул қилгайсиз.
Катта ҳурмат ва самимий тилаклар билан,
Нурлан Ермекбаев,
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг