Россия Президенти Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди
Фото: РИА Новости
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 август куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Халқаро ва икки томонлама кун тартибининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.
Россия Президенти давлатимиз раҳбарига 15 август куни Анкориж шаҳрида ўтган Россия-АҚШ саммитининг асосий натижалари тўғрисида маълумот берди.
Давлатимиз раҳбари эришилган келишувларни қўллаб-қувватлаб, Украина атрофидаги вазият тез фурсатда тартибга солинишига умид билдирди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳозирги суръатини сақлаб қолиш ҳамда Ўзбекистон ва Россия корхоналарининг устувор кооперация лойиҳаларини жадаллаштиришга қаратилган мувофиқлаштирилган чоралар кўриш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Барча даражаларда фаол мулоқот ва алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг