Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга борaди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси тадбирларида иштирок этиш учун 4-5 август кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
“Аваза” миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган тадбирда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этади.
Конференция кун тартибидан транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш ва савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш, иқтисодий трансформация, иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит учун хатарларга бардошликни ошириш, Барқарор ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқаришда халқаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари ўрин олган. Аваза сиёсий декларацияси ва ҳаракатлар дастурининг қабул қилиниши кўзда тутилган.
Ўзбекистон етакчиси Туркманистонга ташриф доирасида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган тадбирда ҳам иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама музокаралар ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг