Seoul Mun'нинг кечки таровати. Фоторепортаж

23:02 21 Июнь 2024 Жамият
319 0

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Seoul Mun — пойтахтдаги яқинда очилган янги сайилгоҳ. Бўрижар канали соҳилидаги бу ҳудуднинг бир томони қайта қуриб битказилган, иккинчи томонида эса жараён давом этмоқда.

Ўзбекистон ва Корея республикасининг дўстлик алоқалари шарафига номланган Seul кўчасида жойлашгани учун ҳам у Seoul Mun, яъни «Seul дарвозаси» номини олган. Бу ерда уч қаватга жойлашган қатор замонавий тижорат бинолари ҳам бор. Ўзига хос «қават»ларда кузатиш майдончасига столлари ўрнатилган кафе ва дўконлар мавжуд.

Қирғоқнинг ўзи жуда кенг, унга оддий зинапоя ва эскалатор орқали тушиш мумкин. Бундан ташқари, ногирон ёки шунчаки чарчаган одамларга қулайлик яратиш учун лифт ҳам бор, у маёқдек кўринади.

Муҳим диққатга сазовор жойлардан бири бу — фавворалардир ва бунинг сабаби бор. Тўғридан-тўғри қирғоқнинг марказида, икки томонда узун қатор бўлиб жойлашган, кечқурун у бир қала қизиқувчиларни ўз олдига йиғади. Гап шундаки, бу фавворалар оддий эмас, балки рангли-мусиқий. Ёнларда жойлашган фавворалар тўплами меҳмонларни ҳаяжонли рақс дастури билан қувонтиради.

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?