Сенатор Уйчи туманида учрашувлар ўтказди
Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Одилжон Маматкаримов Наманган вилояти Уйчи туманида фаоллар, маҳаллий Кенгаш депутатлари, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашув ўтказди.
Унда Сенат ялпи мажлисида муҳокама этилган масалалар, қабул қилинган қонунлар ҳамда уларнинг ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётидаги ўрни ҳақида батафсил маълумот берилди.
Тадбир давомида аҳоли мурожаатлари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни амалий ҳаётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди. Сенатор таъкидлаганидек, қабул қилинган қарорларнинг жойларда тўлиқ ижро этилишида жамоатчилик назорати, депутатлар фаоллиги ва аҳолининг бевосита иштироки муҳим аҳамиятга эга.
Шунингдек, Уйчи туманида сенатор томонидан сайёр қабул ўтказилиб, фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Муаммоларни жойида ҳал этиш, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ечим топиш бўйича амалий чоралар белгиланди.
Сенатор халқ депутатлари туман Кенгаши фаолияти билан ҳам танишди. Кенгаш иш самарадорлиги, депутатларнинг фаоллиги, қабул қилинаётган қарорларнинг ижроси ва аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизими таҳлил қилинди. Шундан келиб чиққан ҳолда, Кенгаш фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг