Сенатор саъй-ҳаракати билан маҳаллага ичимлик суви келди
Олий Мажлис Сенатининг виртуал қабулхонаси ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали аҳоли томонидан кўплаб мурожаатлар йўлланмоқда. Улар сенаторлар томонидан жойига чиқиб ўрганилиб, ижобий ҳал этилмоқда.
Жумладан, Тошкент вилояти Қибрай тумани «Гулистон» маҳалласида истиқомат қилувчи Р.Собиров ва бир гуруҳ нуроний отахонлар ва фаоллар ҳудуддаги икки йилдан буён тоза ичимлик суви муаммосини бартараф этиш юзасидан Сенат аъзоси Малика Кадирхановага мурожаат қилди.
Ушбу ҳолат парламент юқори палатаси аъзоси томонидан ўрганилганида сув маҳалланинг 6 та кўчасига исроф бўлиб оқиб ётгани, сув қувурлари яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги аён бўлди. Қолаверса, тегишли мутасадди ташкилотлар мазкур муаммо дастурда кўзда тутилмагани ва маблағ ажратилмаганини маълум қилган.
Сенатор М.Кадирханованинг саъй-ҳаракати билан ушбу масала бартараф этилди. Яъни «Гулистон» МФЙга ускуналар етказиб берилди, яроқсиз ҳолдаги сув қувурлари алмаштирилди. Эндиликда мазкур маҳалла аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланадиган бўлди.
Бу каби хайрли ташаббус эса халқимизда «Сув келтирган – элда азиз», деган нақлнинг амалий ифодаси, десак муболаға эмас.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг