Саудия Арабистонида СИ шифокор клиникаси очилди
Иллюстратив фото
Хитойнинг «Synyi AI» компанияси Саудия Арабистонининг Ал-Аҳса вилоятида дунёдаги биринчи сунъий интеллект шифокор клиникасини очди. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар қилди.
Клиникада беморларни сунъий интеллект асосидаги «Dr. Hua» номли виртуал шифокор қабул қилади. У планшет орқали шикоятларни тўплайди, тиббий кўрсаткичларни таҳлил қилади ва даволаш режасини беради. Кейин эса беморни ҳақиқий шифокор текширади.
«Синовнинг олдинги босқичида сунъий интеллект хатолари даражаси 0,3 фоиздан кам эди», дейди «Synyi AI» бош директори Чжан Шаодян.
Таъкидлаш жоиз, ҳозирда «Dr. Hua» 30 та нафас олиш касалликлари билан ишлаяпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг