Самарқандда «махфий» олтин конлар хариталарини сотмоқчи бўлган компания директори қўлга олинди
Фото: Видеодан кадр
Самарқандда хусусий геология-қидирув компанияси директори ноқонуний равишда пул олаётган вақтда ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, ушланган шахс ўзини олдин Геология ва тоғ-кон саноати вазирлигида ишлаганини айтган ва Самарқанд ҳамда Жиззах вилоятларида олиб борилган геология ишлари давомида тузилган, гўёки махфий ҳисобланган геологик хариталар ҳамда олтин конларининг суратларига эгалигини билдирган. Ушбу маълумотларни 25 минг долларга сотишини таклиф қилган.
ДХХ ходимлари уни 10 минг доллар олган пайтда ушлади. Эксперт хулосасига кўра, унинг қўлидаги маълумотлар махфий ҳисобланмайди.
Ҳозирда Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг