Самарқандда инсультни даволашга янгича ёндашув

15:40 25 Август 2025 Жамият
199 0

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали ангиография бўлимида мамлакатимиз тиббиёт тизимида биринчилардан бўлиб инсультни даволаш юзасидан янгича ёндашув асосида юқори технологик жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ангиография бўлимида тиббиёт фанлари номзоди Фаррух Қиличев раҳбарлигида тажрибали радиолог, кардиолог, невролог ва қон томир жарроҳлари ҳамкорлигидаги жарроҳлик амалиёти давомида Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидан инсульт ташхиси билан келган 34 ёшли А.Ж. да сунъий интеллект қўлланган ҳолда, касалликни даволашнинг янгича ёндашуви амалга оширилди.

Беморда замонавий ангиография ускуналар орқали юқори сифатли тасвирлар олиниб, минимал инвазив (қон тўкилишининг олдини олувчи) йўл орқали бош мия қон томирларидаги тромблар очилиб, узоқ муддатли даволашнинг олди олинди. Ҳозирги вақтда беморнинг аҳволи қониқарли, шифокорлар назорати остида даволанмоқда.

Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ,

«Халқ сўзи».                                                                                                            

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер