Сайлов жараёнларида тиббиётчилар алоҳида ўрин тутмоқда

12:56 24 Октябр 2021 Жамият
580 0

Фото: Халқ сўзи

Юртимиз ҳаёти ва ривожида жуда катта аҳамиятга эга бўлган сайлов жараёнлари уюшқоқлик билан давом этишида тиббиётчилар ҳам алоҳида ўрин тутмоқда.

Хусусан, Жиззах вилоятидаги жами 524 та сайлов участкасига биттадан, аҳоли сони кўп бўлган участкаларга қўшимча мобиль тиббий гуруҳлар бириктирилган бўлиб, улар сайловга келаётган фуқароларни бирма-бир текшириб, ҳарорати кўтарилган ёки касалликда гумон қилинганларни алоҳида хоналарга олиш бўйича ишларни олиб бормоқда.

- Бизнинг 438-сайлов участкамиз магистраль йўл ёқасида жойлашган, - дейди Ғаллаорол тумани “Истиқбол” ОШП ҳамшираси Дилрабо Усмонова. - Доимий сайловчилар билан биргаликда йўловчилар орасидан ҳам электрон сайлов тизимидан фойдаланган ҳолда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар орқали овоз бераётганлар келиб турибди. Биз уларнинг белгиланган тартиб бўйича соғликларини текширяпмиз.

Айни вақтда вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари, қишлоқ ва овулларида овоз бериш жараёнлари қизғин давом этмоқда.

Толибжон ЭРГАШЕВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер