Россияда нефть платформалари учун “сузувчи” бетон яратилди
Дон давлат техника университети (ДДТУ) олимлари керамзит ва бетон асосида янги композит материал яратди. Тадқиқот натижалари “Journal of Composites Science” журналида эълон қилинган.
Мутахассисларнинг қайд этишича, янги материал ўхшашларига нисбатан 30 фоизгача мустаҳкамроқ бўлиб, сувни 26 фоизга камроқ шимади.
Таъкидланишича, мазкур материал гидротехника иншоотлари қурилишида, жумладан нефть қазиб олиш ёки илмий экспедициялар учун мўлжалланган сузувчи платформаларни тайёрлашда қўлланилиши мумкин. Бундай платформалар оғир юкка чидамли бўлиши ва сув таъсирида чўкиб кетмаслиги талаб этилади.
Ҳозирги вақтда сузувчи платформалар тайёрлашда асосан коррозияга чидамли металл, енгил пластик ёки турли композит материаллардан фойдаланилади. Оддий бетон эса юқори зичлиги сабаб бундай объектлар учун кам қўлланади, чунки у сув юзасида барқарор туриб қолишга қийналади.
ДДТУ тадқиқотчилари ишлаб чиққан янги керамзитбетон эса мустаҳкамлик жиҳатидан юқори натижа кўрсатган. У аналог материалларга нисбатан эгилишга чидамлилиги бўйича 38 фоизга, сиқилишга чидамлилиги бўйича эса 25 фоизга юқори. Шу билан бирга, материал сувни 25 фоизгача камроқ шимади, дея маълум қилди университетнинг “Ноёб бинолар ва иншоотлар қурилиши” кафедраси мудири Сергей Стельмах.
Мутахассислар келгусида ушбу материални совуқ иқлим шароитларида қўллаш имкониятларини ҳам ўрганишни режалаштирмоқда. Мазкур тадқиқот Россия илмий фонди кўмагида амалга оширилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг