Россияда мигрантлар учун тиббий суғурта талаблари қатъийлаштирилиши мумкин

Фото: Иллюстратив фото
Россия Думаси Қонунчилик қўмитаси раиси Ярослав Нилов хорижий фуқаролар учун тиббий суғурта бўйича талабларни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини киритди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар берди.
Ҳужжатга кўра, ички ишлар органларига тиббий сир ҳисобланадиган маълумотларни тақдим этиш асослари кенгайтирилади.
Жумладан, агар хорижий фуқарога шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилган ва унда мажбурий ёки ихтиёрий тиббий суғурта полиси мавжуд бўлмаса, бу маълумот ички ишлар органларига юборилади.
Маълумотлар мигрантнинг Россия ҳудудида қонуний ёки ноқонуний бўлишига ойдинлик киритиш учун фойдаланилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг