Россия дрони Руминия осмонида: Бухарест Москва ҳаракатларини қоралади
Руминия Россиянинг учувчисиз самолёти мамлакат ҳаво ҳудудини бузгани учун Москванинг масъулиятсиз ҳаракатларини қаттиқ қоралади.
Мудофаа вазирлиги маълумотича, Украинага қарши ҳужумларда қўлланилган рус дрони шанба куни маҳаллий вақт билан соат 18:05 да Руминия осмонига кирган. Дрон шимолий Добружада ҳаво патрул миссиясини бажараётган иккита F-16 қирувчи самолёти томонидан тўхтатилган ва ҳатто уни уриб туширишга яқин қолган.
Ҳодиса ўтган ҳафта Польша осмонига кирган рус дронлари уриб туширилганидан сўнг, НАТО шарқий қанотида мудофаа тизимини кучайтириш чақириқлари ортидан содир бўлди.
Руминия мудофаа вазирлигига кўра, учувчисиз самолёт тахминан 50 дақиқа миллий ҳаво ҳудудида бўлиб, кейин Пардина шаҳри яқинидан Украина томон йўналган.
Россия Мудофаа вазирлиги ҳозирча бу иддаоларга изоҳ бермади.
Руминия ҳукумати бу воқеани Қора денгиз минтақасида хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолаб, Россия халқаро ҳуқуқ нормаларига ҳурмат билан муносабатда эмаслигини таъкидлади.
Мудофаа вазири Ионут Мостеану маълум қилишича, Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчиси Владимир Липаевни чақиртирган. Липаев эса бу воқеани «Киевнинг провокацияси» деб атаган.
ЕИнинг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича олий вакили Кая Каллас Руминия ҳаво ҳудудининг бузилишини Европа давлатлари суверенитетига нисбатан навбатдаги ноқонуний ҳаракат сифатида баҳолади.
Украина президенти Владимир Зеленский ҳам воқеага муносабат билдириб, рус дрони Руминия ҳудудига тахминан 10 километр кириб келганини ва НАТО осмонида қарийб бир соат ҳаракат қилганини қайд этди. У яна бир бор Россияга қарши санкциялар ва жамоавий мудофаа зарурлигини таъкидлаб:
«Қарор қабул қилиш учун кимдир қурбон бўлиши шарт эмас», — дея таъкидлади Зеленский.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг