Рим Папасининг коронавирусга чалингани рад этилди
Фото: www.google.com
Ватикан матбуот хизмати Рим папаси Франциск бетоблиги сабаб, 1 март куни бўлиб ўтадиган учрашувларни бекор қилгани ҳақида хабар берди. Ушбу маълумотдан сўнг қатор ОАВлар Рим папаси Франциск ва унинг икки ёрдамчиси коронавирус инфекциясини юқтириб олгани ҳақидаги хабарларни тарқатди.
“Эҳтимол Папа Франциск коронавирус юқтириб олган. У бир неча кун олдин омма билан қўл бериб кўришиб чиққан эди. У касаллиги туфайли режалаштирилган бир қанча учрашувларни ўтказиб юборди”, — деди Ватикан вакили Маттео Бруни.
Бироқ Ватикан матбуот хизмати ушбу маълумотни рад этди. “Бу катта фейк”, — дейилади ахборотда.
Шу ҳафта бошида хизмат вақтида папада шамоллаш аломатлари сезилганди. 83 ёшли понтифик хизмат вақтида йўталган. Хизматдан олдин Франциск диндорлар билан гаплашиб, уларнинг қўлини сиққанди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг