Республика музейлари фондида Ўзбекистон тарихи билан боғлиқ 2,5 млндан зиёд ноёб ашё ва коллекция сақланади

18:14 19 Май 2023 Маданият
893 0

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маданий мерос агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Моҳинур Имомова маълум қилди.

Брифингда қайд этилишича, 25-26 май кунлари Самарқанд шаҳрида Маданий мерос агентлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган “Музейшунослик ва археология тадқиқотлари: долзарб муаммолар ва замонавий ечимлар” халқаро форуми бўлиб ўтади.

Ҳозирги кунга қадар Миллий музей фондининг давлат каталогига давлат музей ва музей-қўриқхона ҳамда уй-музейларидан жами 1,2 млнга яқин музей ашёлари киритилган.

“Миллий меросга менинг ҳиссам!» акцияси доирасида бугунги кунга қадар аҳолидан жами 3 811 та ашё ва буюмлар тўпланди. Шундан, 3 400 та ашё ва буюмлар аҳоли томонидан музейларга беғараз топширилди.

Эслатиб ўтамиз, давлат музейларида ҳар ойнинг биринчи якшанбаси “Очиқ эшиклар куни” деб эълон қилинган ва ташриф буюрувчиларга бепул этиб белгиланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?