Қувада кузда ҳам ўрикдан мўл ҳосил олинмоқда
Қува туманининг “Боистон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Фарҳоджон Абдусатторов бир неча йилдан буён кўчатчилик билан шуғулланиб, ўнлаб турдаги манзарали дарахт кўчатлари етиштиришни йўлга қўйган. Қарийб 10 йилдан буён эса томорқасида кузда пишадиган ўрикни парваришлаш орқали мўмай даромадга эга бўлмоқда.
— Бу нав кўчатини пайвандтак қилиб, маҳаллий иқлим шароитига осон мослашиб олишига эришдим, — дейди Ф. Абдусатторов. — У жуда ҳам серҳосил, мазаси ва таъмига гап йўқ. Шу боис кўчатлари Фарғона водийси вилоятлари, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам аллақачон харидоргир бўлиб улгурган. Қўшни Қирғизистонга ҳам экспорт қилинади.
Ўрик октябрь ойи ўрталарида шарбатга тўлиб пишади. Айни кунларда жорий йилги ҳосил йиғиб олиниб, буюртма асосида харидорларга етказиб берилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, бу тармоқни ривожлантириш мақсадида боғбон 10 сотих ерда кўчатчилик плантацияси ташкил этиб, қизиқувчиларни ушбу ўрик нави кўчатлари билан таъминламоқда.
Ботир МАДИЁРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг